Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг дастурий комплексини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 14 майдаги 362-сонли қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг (кейинги ўринларда Ҳисоб палатаси деб аталади) ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлар базасидан фойдаланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига электрон сўровга мувофиқ маълумотлар айирбошлашнинг дастурий таъминоти орқали улар маълумотлар базасини шакллантиришларидан олдин маълумотлар тақдим этадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига уларнинг маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2018 — 2020 йиллар мобайнида ўзларининг маълумотлар базасини шакллантирсинлар, шунингдек, уларни Ҳисоб палатаси реал вақт режимида фойдаланиши учун Электрон ҳукуматнинг маълумотлар узатиш идоралараро тармоғига уласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ҳисоб палатаси билан келишган ҳолда, ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, уларни Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига улаш жадвалини тасдиқлаш учун уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Солиқ органлари ҳамда давлат бошқа органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасини таққослаш йўли билан солиқ солинадиган базани, солиқ тўловчиларнинг тўлиқ қамраб олинишини реал вақт режимида баҳолашни таъминловчи Ҳисоб палатасининг дастурий комплексини (кейинги ўринларда дастурий комплекс деб аталади) яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш юзасидан «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларининг, уларнинг маълумотлар базасидан Ҳисоб палатаси реал вақт режимида фойдаланиши учун Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланишини икки ҳафта муддатда таъминласин;
2018 йил 1 декабргача бўлган муддатда Ҳисоб палатаси ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларидан ахборот олиш мақсадида маълумотлар айирбошлашнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқсин ва фойдаланишга топширсин, шунингдек, заруриятга кўра, электрон ҳисобот маълумотлари шаклланишини ҳисобга олган ҳолда унинг янада такомиллаштирилишини таъминласин;
Ҳисоб палатасига «Лицензия» ахборот тизимларидан, шунингдек, унинг сўровларига мувофиқ бошқа ахборот тизимларидан фойдаланиш имкониятини таъминласин.
6. Ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига:
қонун ҳужжатларининг ахборот хавфсизлигига риоя этишга доир талабларини ҳисобга олган ҳолда Ҳисоб палатаси уларнинг маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш имкониятини яратиш;
Ҳисоб палатасининг электрон сўрови асосида ахборотни (электрон ҳужжатни) ўз вақтида шакллантириш ва уларни маълумотлар айирбошлаш дастурий таъминоти орқали тақдим этиш таъминланиши юзасидан масъулият юклансин.
7. Белгилаб қўйилсинки:
ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасидан фойдаланиш тартиби Ҳисоб палатаси томонидан белгиланади;
дастурий комплексни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва кузатиб бориш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.И. Ахмедходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 май,
362-сон
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 майдаги 362-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари
РЎЙХАТИ*
 

1.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

2.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

3.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

4.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

5.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

6.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

7.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

8.

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги

9.

«Ўзтрансгаз» АЖ

10.

«Ўзбекэнерго» АЖ

11.

«Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ

12.

«Ўзбекистон Республика валюта биржаси» АЖ

* Реал вақт режимида маълумотлар базасидан фойдаланишга рухсат дастурий комплекс функцияларига ва маълумотлар базаси таркибига аралашиш ҳуқуқисиз берилади.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 майдаги 362-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига электрон сўровга мувофиқ маълумотлар айирбошлашнинг дастурий таъминоти орқали улар маълумотлар базасини шакллантиришларидан олдин маълумотлар тақдим этадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига уларнинг маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг
РЎЙХАТИ*
 

1.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги

2.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

3.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

4.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

6.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги

8.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

9.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

10.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

11.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

12.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

13.

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

14.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

15.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария давлат қўмитаси

16.

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси

17.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

18.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги

19.

«Тошкент» Республика фонд биржаси» АЖ

20.

«Ўзбеккино» миллий агентлиги

21.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

22.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

23.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

24.

«Навоий КМК» ДК

25.

«Олмалиқ КМК» АЖ

26.

«Ўзавтосаноат» АЖ

27.

«Ўзқурилишматериаллари» АЖ

28.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК

29.

«Ўзкимёсаноат» АЖ

30.

«Ўздонмаҳсулот» АЖ

31.

«Ўзшаробсаноат» АЖ

32.

«Ўздавнефтгазинспекция» давлат инспекцияси

33.

«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси

* Ҳисоб палатасининг сўровига кўра ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар ва вазифалар доирасида.
 
 

20 Феврал 2019

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея