Раҳбарият

Вакант

Раис


ТУРАБОВ БАХОДИР ТУХТАМИШОВИЧ

Раиснинг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги  ПФ-6063-сонли Фармони билан Турабов Баходир Тухтамишович Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Турабов Б.Т. 1972 йил 14 сентябрда  Сурхондарё вилояти Музрабод туманида хизматчилар оиласида туғилган. 

 

1994 йил – Тошкент молия институтини “Ҳисоб ва иқтисод” факультетини “Бухгалтерия ҳисоби, назорат ва тафтиш” мутахассислиги бўйича имтиёзли диплом билан тамомлаган.

1994-2000 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сурхондарё вилояти бўйича Назорат-тафтиш бошқармаси 2-тоифали назоратчи-тафтишчиси, 1-тоифали назоратчи-тафтишчиси, бўлим бошлиғи, бошқармаси бошлиғи 1-ўринбосари. 

1999-2000 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчиси, иқтисод магистри. 

2000-2005 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси бош назоратчи-тафтишчиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосари-бошқарма бошлиғи.

2005-2006 йиллар – Сурхондарё вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи. 

2006-2011 йиллар – Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгаши раисининг молия-иқтисод масалалари бўйича ўринбосари. 

2011-2012 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғармалар маблағларидан фойдаланишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи.

2012-2015 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ҳудудлар молияси бош бошқармаси бошлиғи.

2015-2017 йиллар – "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясининг бош бошқарма бошлиғи

2017-2018 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бош инспектори, шўъба мудири. 

2018-2019 йиллар –Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари. 

2019-2020 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари. 

2020 йил сентябрь ойидан – Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари. 

 

30 дан ортиқ республика журналларида, халқаро илмий конференцияларда иқтисод-молия соҳасига оид илмий мақолари эълон қилинган.

  • «Бюджетдан молиялаштириладиган муассасаларда бюджет интизомини мустаҳкамлаш масалалари» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган

Унинг шахсий иштирокида:

  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қабул қилинган бир қатор қарорлари;
  • 2004-2005 йилларда, Республикада биринчи марта онлайн «Электрон дастури» жорий қилиниб ҳар бир назорат-тафтиш бошқармалари томонидан бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларда бюджет маблағларидан фойдаланиш назоратини онлайн кучайтириш бўйича компьютер программалари ўрнатилган;
  • Республика Марказий банки билан биргаликда махсус Низом ва йўриқномалар ишлаб чиқилган.

 

Таълим ва илмий ташкилотлари ишида иштирок этиш: 

  • 2001-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси илмий тадқиқотчиси;

    Оилали, уч нафар фарзанднинг отаси. 

Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович

Раис ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 мартдаги ПФ-31-сонли Фармони билан Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилоятида туғилган.

1993 йил Тошкент давлат иқтисодиёт универститетини иқтисодчи-математик мутахассислиги, 2005 йил Тошкент давлат юридик институтини ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган.

М.Абдуллаев 1993-1994 йилларда Марказий банк Жондор тумани бўлими бош иқтисодчиси лавозимида иш фаолиятини бошлаган.

1994-1997 йилларда “Пахта-банк” акциядорлик-тижорат банки Жондор бўлими етакчи мутахассиси ва бош мутахассиси лавозимларида фаолият олиб борган.

1997-2003 йилларда “Асака” давлат акциядорлик-тижорат банки Бухоро вилоят филиали бошқарувчиси ўринбосари, филиал бошқарувчиси лавозимида фаолият олиб борган.

2003-2006 йилларда Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2006-2010 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2010-2012 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори лавозимида фаолият олиб борган.

2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

2015-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижро этувчи директори лавозимида ишлаган.

2016-2017 йилларда Бухоро вилояти ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2017-2017 йилларда Бухоро вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари ҳамда раиснинг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2020 йилдан тайинловга қадар “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган.


Жуманов Ўткир Қаршибаевич

Раис ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 августидаги ПФ-196-сонли Фармони билан Жуманов Ўткир Қаршибаевич​ Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўткир Жуманов 1971 йил Жиззах вилоятида туғилган.

1993 йил Тошкент архитектура ва қурилиш институти муҳандис-қурувчи мутахассислиги, 1998 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети иқтисодчи мутахассислиги, 2001 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

1997-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тижорат банклари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш департаментининг бош иқтисодчиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи-департамент директори ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул-кредит сиёсати департаменти директори ўринбосари лавозимида иш олиб борган.

2022-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ҳузуридаги Экспертлар гуруҳи бош эксперти, Пул оқимларини мониторинг ва таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган.

2005-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.

2011-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори ўринбосари лавозимида иш олиб борган.

2012-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати молия-иқтисод шўъбаси етакчи консультанти лавозимида фаолият олиб борган.

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ижро этувчи аппарати Мамлакатни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар ва маърузаларни тайёрлаш шўъбаси мудири, Мамлакатни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш жараёнларини ахборот-таҳлилий қўллаб-қувватлаш шўъбаси мудири лавозимида иш олиб борган.

2018 йилдан тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппарати Таҳлилий материаллар тайёрлаш  ва  Администрация бўлимлари фаолиятини  мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимида иш юритган.

 


Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея