Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ҳисоб палатасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммаларини давлат
бюджети даромадига йўналтириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2006 йил 11 декабрдаги 101-сонли қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 сентябрдаги ПҚ-460-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 6-бандини ижро қилиш мақсадида қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммаларини Давлат бюджети даромадига йўналтириш тартиби тўғрисида низом тасдиқлансин.
 
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
3. Ушбу қарорнинг ижроси юзасидан назоратни ўз зиммамизда қолдирамиз.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 декабрь,
101-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 декабрь,
2006-52-сон
Ҳисоб палатаси раиси Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 декабрь,
11-133-сон
 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ҳисоб палатаси томонидан 2006 йил 11 декабрдаги 101, 2006-52, 11-133-сонли қарори билан 
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммаларини Давлат бюджети даромадига йўналтириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
 
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»гиҚонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 июндаги ПФ-3622-сон «Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш тўғрисида»ги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 сентябрдаги ПҚ-460-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси (бундан буён матнда Ҳисоб палатаси деб юритилади), давлат бошқарув органлари (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади) томонидан уларга берилган ваколатларга мувофиқ аниқланган давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммаларини Давлат бюджети даромадига йўналтириш тартибини белгилайди.
1-§. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қўлланадиган асосий тушунчалар:
текшириш объекти — белгиланган тартибда Ҳисоб палатасининг Назорат ишлари дастурига киритилган бюджет ташкилотлари, шунингдек бошқа юридик шахслар, шу жумладан уларнинг филиаллари ва ваколатхоналари;
Ҳисоб палатасининг назорат тадбири — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан ташкил этилган бошқа жамғармаларга (бундан буён матнда давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бошқа жамғармалар деб юритилади) тушумларни тўлиқлиги, мақсадли ва самарали шаклланиши ва ижро этилишини, шунингдек давлат маблағлари сарфланиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида текшириш объектларининг бухгалтерия, молиявий ва бошқа ҳужжатларини текшириш;
текширишнинг йиғма далолатномаси — Ҳисоб палатаси инспекторлари томонидан тузиладиган назорат тадбири натижаларини умумлаштирадиган ҳужжат тури;
Ҳисоб палатасининг кўрсатмаси — Ҳисоб палатасининг ижро этиш мажбурий бўлган қарори тури, у назорат тадбири давомида аниқланган қонун ҳужжатларини бузишларни бартараф этиш тадбирлари рўйхатини ўз ичига олиб, текшириш объектига ва/ёки унинг тегишли юқори давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига, шунингдек қонун ҳужжатларига биноан Ҳисоб палатасининг текширишлари давомида аниқланадиган зарарни ундиришни амалга ошириш ваколати юклатилган давлат органларига юборилади.
3. Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юкланган вазифаларни қонунийлик, холислик, мустақиллик ва ошкоралик тамойиллари асосида амалга оширади.
2-§. Текширишни ташкил этиш ва ўтказиш
4. Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини, Ҳисоб палатаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан амалий тизимли назоратни таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда шакллантириладиган йиллик назорат ишлари дастури асосида ташкил этади.
6. Ҳисоб палатасининг текширишлари Ҳисоб палатасининг раиси, у бўлмаган тақдирда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари ёки ўринбосари томонидан имзоланадиган Ҳисоб палатасининг фармойишига мувофиқ амалга оширилади.
7. Назорат тадбири ўтказилаётганда Ҳисоб палатаси томонидан Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари жалб этилиши мумкин.
8. Назорат тадбирларининг йиллик дастурлари асосида текширишларни амалга ошираётганда Ҳисоб палатаси вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларини, шунингдек малакали мустақил экспертларни жалб этган ҳолда ҳуқуқбузарликларнинг тури ва хусусиятини, ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлайди ҳамда уларни бир тизимга солади.
9. Қуйидагилар Ҳисоб палатасининг текширишлари давомида аниқланадиган, давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммалари бўлиб ҳисобланади:
тўланиши керак бўлган, амалда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бошқа жамғармаларга тўланмаган солиқлар ва мажбурий тўловлар;
киритилиши лозим бўлган, лекин Давлат бюджетига киритилмаган божхона тўловлари суммалари;
нарх ва тарифларнинг давлат томонидан тартибга солиниши бўйича қонун ҳужжатларини бузиш натижасида олинган ноқонуний даромадлар;
бюджетдан ажратилган маблағлар ёки давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бошқа жамғармаларнинг мақсадли маблағлари кўринишида ажратилган ноқонуний сарфланган маблағлар;
Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига зарар етказган ҳолда давлат мулки ва маблағлари доирасида тузилган битимлар натижасида олинган суммалар;
давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган бошқа турдаги зарарлар.
10. Ҳисоб палатасининг текширишлари натижалари бўйича текширишнинг йиғма далолатномаси тузилади, унда тасдиқланган дастурга кўра ҳужжатлар билан тасдиқланган далиллар кетма-кет тизимлаштирилган ҳолда баён этилган бўлиши лозим.
11. Текширишнинг йиғма далолатномасида давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммалари акс эттирилиб, бирламчи бухгалтерия ҳужжатларига ва кўрсатилган далилларнинг мавжудлигини тасдиқлайдиган бошқа далилларга ҳавола қилган ҳолда ҳуқуқбузарликлар тури, уларни содир этиш усули ва ҳолатлари аниқ баён этилади.
12. Ҳисоб палатасининг текшириш йиғма далолатномаси Ҳисоб палатаси инспекторлар гуруҳининг раҳбари ва гуруҳ аъзолари томонидан имзоланади ҳамда танишиш ва имзолаш учун текшириш объектининг раҳбари ва бош бухгалтерига тақдим этилади.
13. Ўтказилган текшириш натижаларига қўшилмаган тақдирда текшириш объектининг раҳбари ва бош бухгалтери мулоҳазаларини қайд этган ҳолда текширишнинг йиғма далолатномасини имзолайди. Текшириш объектининг йиғма далолатномага доир мулоҳазалари имзоланган текшириш далолатномаси олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида тақдим этилиши керак.
14. Йиғма далолатнома бўйича текшириш объектидан олинган мулоҳазаларга жавобан текширувчи шахслар томонидан беш кун ичида текшириш объектининг эътироз билдирган важлари асослилиги хусусида хулоса тузилади.
15. Текшириш объекти томонидан билдирилган мулоҳазаларни қўшимча кўриб чиқиш учун Ҳисоб палатаси ваколатли органларнинг малакали мутахассисларини жалб этиши ва улардан тегишли хулосани талаб қилиши мумкин.
3-§. Ҳисоб палатаси томонидан текшириш материалларининг топширилиши
16. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг топшириқлари бўйича текширишларни амалга ошириш чоғида Ҳисоб палатаси томонидан текшириш натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрланиб, уларда аниқланган далиллар ва давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммалари кўрсатилади, мазкур маълумотлар текширишни тайинлаган органга тақдим этилади.
17. Ҳисоб палатаси йиғма далолатнома имзоланган кундан бошлаб йигирма кун мобайнида текшириш объекти ва/ёки унинг тегишли давлат ҳокимияти ва бошқарувидаги юқори органига кўрсатма юборади, у назорат тадбири давомида аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш бўйича аниқ ҳаракатлар ва тадбирлар рўйхатини ўз ичига олади.
18. Ҳисоб палатаси текширишларининг жиноят таркиби аломатларини ўз ичига олган материаллари текшириш объектлари мансабдор шахсларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади.
4-§. Ҳисоб палатаси текширишининг натижалари бўйича давлат органлари томонидан чоралар кўрилиши
19. Қуйидагилар давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммасини ундирувчи давлат органлари ҳисобланади:
Молия вазирлиги — бюджетдан ажратилган ёки давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бошқа жамғармаларнинг мақсадли маблағлари ноқонуний сарфланган маблағлари ундирилишини таъминлаш қисми бўйича;
Давлат солиқ қўмитаси — давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бошқа жамғармаларга тўланиши лозим бўлган солиқлар ва мажбурий тўловлар ундирилишини таъминлаш қисми бўйича;
давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бошқа жамғармаларнинг ижрочи дирекциялари — ажратилган давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бошқа жамғармаларнинг ноқонуний сарфланган маблағлари ундирилишини таъминлаш қисми бўйича;
қонун ҳужжатлари билан Ҳисоб палатасининг текширишлари давомида аниқланадиган зарарни ундириш ваколат доирасига киритилган бошқа давлат органлари.
20. Давлат органлари Ҳисоб палатасининг кўрсатмасини олиб ва текшириш материалларини ўрганиб, ўн кун муддат ичида давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммасини ундириш тўғрисида тегишли қарор қабул қиладилар ва бу ҳақда Ҳисоб палатасини ёзма равишда хабардор қиладилар.
21. Давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммаси:
текшириш объектлари томонидан ихтиёрий равишда ёки суд тартибида қопланади;
бюджет маблағлари ёки давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бошқа жамғармалар маблағларининг мақсадга мувофиқ сарфланмаганлиги аниқланган тақдирда белгиланган тартибда ундирилади.
22. Ундириш:
молиялаштиришни қисқартириш ва аниқланган зарар суммаси миқдорида текшириш объектларининг харажатлар сметасига ўзгартишлар киритиш;
мақсадсиз фойдаланилган суммаларни Давлат бюджетининг даромад қисмига олиб қўйиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чораларни қўллаган ҳолда амалга оширилади.
23. Ҳисоб палатаси материаллари бўйича аниқланган етказилган зарарнинг ихтиёрий тартибда қопланган, белгиланган тартибда ёки суднинг ҳал қилув қарори бўйича ундирилган суммалари тегишли бюджет ёки давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бошқа жамғармаларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ёки ҳисобрақамларига қайд этилади ҳамда бюджет тизими бюджетлари даромадлар таснифига мувофиқ ҳисобга олинади.
24. Ҳисоб палатасининг ўтказилган назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган маблағларни ўтказиш учун Молия вазирлиги бюджет тизими бюджетлари даромадлар таснифида тегишли кодлар очади.
25. Давлат органлари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасига қадар Ҳисоб палатасини қабул қилинган чораларнинг натижалари тўғрисида зарар суммасини ундириш ҳақидаги тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилади.
26. Давлат органлари йўллаган кўрсатмалар Ҳисоб палатаси текширишларининг материаллари билан аниқланган иқтисодий зарар суммасини ундириш бўйича кўрилган чоралар устидан назоратни амалга ошириш мақсадида ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5 санасига қадар иловадаги шакл бўйича кўриб чиқиш натижаларини ўзаро солиштириш амалга оширилади.
5-§. Жавобгарлик
27. Мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган текшириш объектлари ва давлат органлари мансабдор шахсларининг айбига кўра Ҳисоб палатаси кўрсатмалари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши таъминланмаганда, уларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланади, жиноят таркиби аломатлари мавжуд бўлган ҳолларда тегишли материаллар кўрсатилган мансабдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратурасига тақдим қилинади.
 
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммаларини Давлат бюджети даромадига йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
2006 йил «____» _______________ ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси томонидан топширилган текшириш материаллари ва ____________________________ томонидан давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарарни қоплаш юзасидан кўрилган чоралар натижалари бўйича солиштириш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
 

Т/р

Текшириш объектининг номи

Материал мазмуни, аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишининг моҳияти ва давлатга етказилган зарар суммаси 
(млн сўм)

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан материалларни давлат органига йўллаш санаси

Материалларнинг давлат органига келиб тушиш санаси

Текшириш материаллари бўйича қарор қабул қилиш санаси

Текшириш материалларини кўриб чиқиш натижалари

Қоплан-ган зарар суммаси
(млн. сўм)

Ундирилмаган зарар суммаси
(млн сўм)

Изоҳ

 
 

20 Феврал 2019

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея