Ҳисоб палатаси Ҳайъатининг навбатдаги мажлиси

Маълумки, жорий йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳисоб палатаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилги асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишган эди. 

Тақдимотда сўнгги йилларда Ҳисоб палатасининг иш услуби ўзгариб, олдинги текширув тизими ўрнига халқаро стандартлар асосида аудит тизими жорий қилингани таъкидланган эди. 
 
Президентимиз томонидан Ҳисоб палатасини чуқур трансформация жараёнлари орқали аудитнинг янгича профессионал усулларини жорий қилиш, барча давлат идораларида молиявий интизом ва тежамкорликка қатъий амал қилиш бўйича топшириқлар берилган эди. 
 
Ушбу топшириқлар ижроси ҳамда жорий йилнинг ўтган 5 ой мобайнидаги фаолияти натижаларига бағишланган Ҳисоб палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 
 
Тадбирда Ҳайъат раиси, Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев ушбу идоранинг 5 ойлик фаолиятини сарҳисоб қилди. Энг биринчи навбатда ички тартиб интизоми, рақамлаштиришдан кенг фойдаланиш, аудит самарадорлигини ва сифатини ошириш, халқаро стандартлар асосида халқаро тажрибани қўллашни кенгайтириш масалаларида масъулиятни ошириш зарурлиги таъкидланди.
 
Йиғилишда Ҳисоб палатаси раиси ўринбосарлари ва шўъба мудирлари томонидан амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги амалий ишлар юзасидан тақдимот қилинди.
 
 
 
 
Ҳисоб палатасининг фаолиятини такомиллаштириш ва давлат молиявий назорати тизимида интизомга қатъий амал қилиш бўйича 3-чорак учун режалаштирилган амалий ишлар муҳокама қилинди.
 

2 Июн 2025

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея