Жаҳон банки билан натижага асосланган молиялаштириш ва аудит масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Жаҳон банки вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш дастурининг иккинчи босқичини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида ушбу дастурнинг янгиланган молиялаштириш механизми, яъни дастурларни аввал давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштириб, эришилган натижаларга қараб Жаҳон банки томонидан кредит маблағларини жалб қилиниши юзасидан фикр алмашилди. 
 
Ҳисоб палатаси мазкур ёндашувни ижобий баҳолади ҳамда унинг шаффофлик, ҳисобдорлик ва самарадорликни оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.
 
Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари С. Мирзаев ўз нутқида ушбу механизм Ўзбекистонда амалга оширилаётган халқаро стандартларга асосланган аудит тизимига ўтиш жараёнлари билан тўлиқ уйғун эканлигини қайд этди.
 
Хусусан, сўнгги йилларда Ҳисоб палатаси фаолиятида самарадорлик, мувофиқлик ва молиявий аудит турлари жорий қилинганлиги, масофавий аудит ахборот тизими ишга туширилганлиги, Ҳисоб палатаси ходимларининг салоҳиятини оширишда амалга оширилаётганлиги ишлар ҳамда қатор давлатларнинг Ҳисоб палаталари билан хамкорлик кенгайиб борилаётганлиги хақида батафсил айтиб ўтилди.
 
 
 
 
Томонлар бундай лойиҳаларни молиялаштириш жараёнларида ҳамкорликда халқаро стандартлар асосида аудит ўтказиш масаласида ҳам келишиб олди. Бу эса давлат молиявий назорати самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
 
Ушбу учрашув Жаҳон банки ва Ҳисоб палатаси ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, давлат маблағларининг оқилона ва натижага йўналтирилган тарзда бошқарилишини таъминлашга қаратилган қадамлардан биридир.

8 Май 2025

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея