Хитой Халқ Республикаси Бош аудитори Ҳисоб палатасига ташриф буюрди

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида амалга оширилаётган трансформацион жараёнлар доирасида халқаро алоқаларни янада ривожлантириш устувор мақсадлардан бири ҳисобланади.

Жорий йилнинг 9-13 апрель кунлари Хитой Халқ Республикаси Миллий аудит идорасининг Бош аудитори Хоу Каи бошчилигидаги делегация юртимизда амалий ташриф билан бўлмоқда.
 
Ташрифдан кўзланган мақсад – икки давлат Олий аудит органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда ташқи аудит соҳасида тажриба алмашиш.
 
 
 
 
Бу Хитой Миллий аудит идораси раҳбарининг мамлакатимизга илк ташрифи ҳисобланади. Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида икки мамлакат Олий аудит органларининг расмий учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув аввалида Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев Ўзбекистон ва Хитой халқалари ўртасидаги чуқур тарихий негизга эга анъанавий дўстлик муносабатларига тўхталиб, икки мамлакат ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик салоҳияти юқори эканлигини қайд этди. Сўнг М. Абдуллаев ҳозирда Ҳисоб палатасида амалга оширилаётган кенг кўламли трансформацион жараёнлар ҳақида маълумот берди. 
 
 
 
 
Учрашув давомида икки томоннинг делегациялари томонидан тайёрланган тақдимотлар ўтказилди. Тақдимотларда долзарб бўлган аудитнинг тематик йўналишларига эътибор қаратилди. Хусусан, аудит методологиялари, замонавий аудит технологиялари ва ахборот технологиялари тизимларини такомиллаштириш бўйича фикр алмашилди.
 
Шу билан бирга, Хитой Халқ Республикаси Миллий аудити идораси билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган томонлар ўртасида Меморандум имзоланди.
 
 
 
 
Мазкур Меморандум доирасида икки мамлакат Олий аудит органлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, ташқи аудит методологиялари, ахборот технологиялари ва инновацион ечимлар соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, кадрлар салоҳиятини ошириш ва касбий ривожланишни рағбатлантириш бўйича келишувлар назарда тутилган.
 
 
 
 
Шу билан бирга, икки идора ходимлар ўртасида ўзаро тажриба алмашинувларини йўлга қўйиш, аудит жараёнларини рақамлаштириш, сунъий интелект ва бошқа кўплаб муҳим бўлган йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишилди.
 
Хитой Бош аудитори Хоу Каи бошчилигидаги делегация Ҳисоб палатасининг Масофавий назорат маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Делегация аъзоларига Ҳисоб палатаси томонидан аудит жараёнларида ахборот технологияларидан фойдаланиш ва рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
 
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Хитой Олий аудит органлари ўртасида идоралараро кенгаш тузилди. Томонлар, шунингдек, 3 йилга мўлжалланган амалий чора-тадбирлар режасини яқин келажакда тузиш бўйича дастлабки келишувга эришди.
 

10 Апрел 2025

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея