Вьетнам Бош аудитори ўринбосари Ҳисоб палатасига ташриф буюрди
Мамлакатимизда бўлиб ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида Вьетнам Миллий мажлиси Раиси Чан Тхань Ман бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди. Учрашувда Ўзбекистон билан Вьетнам ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Ташриф доирасида Вьетнам делегацияси таркибида бўлган мамлакат Бош аудиторининг ўринбосари Трань Минь Хуонг Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ташриф буюрди. Бу Жанубий-Шарқий Осиё Олий аудит органи раҳбариятининг Ҳисоб палатасига амалга оширган илк ташрифи бўлди.
Учрашув аввалида Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатларига тўхталиб, икки мамлакат ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик салоҳияти юқори эканлигини қад этди.
Сўнг М. Абдуллаев ҳозирда Ҳисоб палатасида амалга оширилаётган кенг кўламли трансформацион жараёнлар ҳақида маълумот берди.
Ҳисоб палатасининг бюджет харажатлари ва даромадлари аудити, халқаро стандартларни жорий қилиш ва рақамлаштириш соҳаларидаги фаолиятига урғу берилди.
Вьетнам Бош аудитори ўринбосари Трань Минь Хуонг ушбу мамлакат Олий аудит органининг фаолияти ҳақида сўз юритди. Хусусан, идоранинг таркибий тузилмаси, ваколат ва вазифалари, давлат молиявий назорати соҳасидаги ўрни ҳақида маълумот берилди.

Томонлар ўзаро муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидлади. Хусусан, икки идора аудиторлари ўртасида тематик мавзуларда тажриб алмашиш, қўшма аудит лойиҳаларини амалга ошириш, ўзаро ташрифларни ташкил қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Яқин келажакда Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаш таклифи маъқулланди.
Учрашув дўстона конструктив форматда бўлиб ўтди.
8 Апрел 2025
Воқеалар
Воқеалар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
Фотогалерея
