Халқаро аудит стандартлари асосида аудитни ташкил этиш мавзусида амалий семинар
Жорий йилнинг 30 январь куни Ҳисоб палатаси томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини ошириш бўйича “Халқаро аудит стандартлари асосида аудитни ташкил этиш” мавзусида ўқув амалий семинар ташкил этилди.
Унда 140 нафар вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати раҳбар ва ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Ҳисоб палатаси раиси ўринбосарлари А. Аллаберганов ва С. Мирзаев давлат бюджети маблағларини мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш ва давлат ташкилотлари самарадорлигини ошириш масалаларига тўхталиб ўтди.
Семинарда, шунингдек, Ҳисоб палатаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг масъул ходимлари томонидан аудитнинг халқаро стандартлари хусусиятлари, рискларни баҳолаш асосида аудитни режалаштириш, аудит натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш хусусида тематик тақдимотлар қилиниб, тингловчиларга маълумотлар берилди.
Семинар интерактив мулоқот форматида ташкил этилди.
“Давлат аудити” дастуридан фойдаланиш борасида вазирлик ва идораларда юзага келаётган муаммолар бўйича томонларни қизиқтирган савол ва амалий таклифлар эшитилди.
Ҳисоб палатаси масъул ходимлари томонидан мавжуд муаммоларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
30 Январ 2025
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
