Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича амалий семинар

Ҳисоб палатаси томонидан Бош прокуратура ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда “Бюджетдан иш ҳақига, қурилишга, харидларга ва бошқа мақсадларга йўналтириладиган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланишни кучайтириш” мавзусида Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетида икки кунлик ўқув-амалий семинар ташкил этилмоқда.

Унда вазирлик ва идораларнинг ички аудит, молия-иқтисод ва комплаенс назорати хизматлари раҳбар ва ходимлари иштирок этмоқда.

Тадбирдан кўзланган мақсад – давлат молиявий назоратини кучайтиришда жамоатчилик иштироки ва назоратини кенгайтириш. 

 

 

Давлатимиз Раҳбари томонидан барча давлат идоралари олдига “тежамкорлик ва барқарорлик” тамойили асосида бюджет маблағларини тежаш ва самарадорлигини ошириш топшириғи белгиланган.

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев ўз маърузасида бюджетдан энг кўп маблағ олувчи 12 та вазирликларда бюджет интизомини кучайтириш ва маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича амалга оширилган назорат ишлари ҳақида айтиб ўтди. 

Таъкидланганидек, Ҳисоб палатасида ташкил этилган “Масофавий назорат маркази”да рақамлаштириш доирасида “Масофавий аудит” ахборот тизими жорий этилиб, 28 та йўналишда автоматик таҳлилларни амалга ошириш йўлга қўйилган. 

Шунингдек, 12 та вазирликларда бюджет ижроси доирасида хато ва камчиликларни барвақт аниқлаш ва молиявий назоратни рақамлаштириш мақсадида “Ситуацион марказлар" ташкил этилиб, уларга “Масофавий аудит” ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Мониторинг портали” ахборот тизимлари ўрнатилган.

Сўнг Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари С. Мирзаев 2025 йилда давлат бюджети маблағлари самарали ва мақсадли сарфланиши устидан таъсирчан назорат ўрнатиш ҳамда молиявий ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ички аудит хизматларининг самарадорлигини ошириш масалаларига урғу берди. 

Спикерлар томонидан бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни, мақсадсиз харажатларга йўл қўймаслик, бюджет интизомига амал қилиш ва қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш муҳимлиги таъкидланди.

Семинар давом этмоқда.

 

22 Январ 2025

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея