Воқеалар

Ҳисоб палатасининг фаолияти ИНТОСАИ журналининг нигоҳида
2022 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан барча давлат молиявий назорати тадбирларини рўйхатга олувчи «Давлат аудити» дастурий комплекси ишга тушурилгани ҳақида маълумот берган эдик.
4 Ноябр 2022

Ислом тараққиёт банки экспертлар гуруҳи билан ўзаро маслаҳатлашувлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи билан мамлакатимизнинг Ислом тараққиёт банки (ИТБ) билан 2023-2026 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнига старт берилди.
20 Октябр 2022

Олий назорат органларининг минтақавий форуми – ЭКОСАИ – ҳақида
Нур-Султон (Қозоғистон) шаҳрида бўлиб ўтган ЭКОСАИ ташкилотининг IX Ассамблеяси ва ЭКОСАИ Бошқарув кенгашининг XXVI йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ЭКОСАИ нинг Аудит бўйича қўмитаси таркибига қабул қилинди.
6 Октябр 2022

Жаҳон банки экспертлари билан учрашув
Жаҳон банкининг бир гуруҳ экспертлари “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида Ҳисоб палатасида бўлди.
4 Октябр 2022

ЭКОСАИ ташкилотининг Аудит бўйича қўмитаси
Аввал хабар қилинганидек, Нур-Султон шаҳрида (Қозоғистон) бўлиб ўтган ЭКОСАИ IX Ассамблеяси ва ЭКОСАИ Бошқарув кенгашининг XXVI йиғилишлари давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ЭКОСАИ Тафтиш қўмитаси таркибига қабул қилинди.
3 Октябр 2022

Спортни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича хорижий тажриба
Спортни молиялаштириш тизимини такомиллаштиришда илғор хориж тажрибасини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари М.Исмаилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Россия, Венгрия, Озарбайжон ва Туркия давлатларида хизмат сафарида бўлди. Ушбу кўп томонлама учрашувларда Ҳисоб палатасининг вакили Н.Имонқулов ҳам иштирок этди.
26 Сентябр 2022

Жаҳон Савдо Ташкилотининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги халқаро семинари
Швейцариянинг Женева шаҳрида Жаҳон Савдо Ташкилоти (ЖСТ) томонидан “Кенгайтирилган қишлоқ хўжалиги хабарномаларини тақдим этиш” мавзусида халқаро семинар ташкил этилди. Унда 23 та аъзо ҳамда кузатувчи давлатлар вакиллари иштирок этди.
16 Сентябр 2022

Эстония Миллий аудит идорасига ташриф
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Б.Турабов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Таллин шаҳрида (Эстония) бўлди.
16 Август 2022

Ҳисоб палатаси Ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши
Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида Давлат молиявий назорати тизимида ҳам ижобий ўзгаришларга эришилди. Хусусан, Давлат Раҳбарининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сон Фармони билан республика бўйича барча давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматларининг ягона сиёсатини юритиш йўлга қўйилди, бюджет жараёнининг барча босқичларида қонунчиликка риоя этилиши устидан вертикал назорат ўрнатилди, масофавий тарзда ва халқаро тан олинган стандартлар асосида назоратни амалга оширишнинг замонавий усуллари тизимга татбиқ этилди.
21 Июл 2022

Очиқ маълумотлар
2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг бюджетдан ажратилган маблағлар чегараланган миқдорининг ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида тақсимоти тўғрисидаги очиқ маълумотлари тақдим қилинмоқда.
16 Июл 2022
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
