ТУРАБОВ БАХОДИР ТУХТАМИШОВИЧ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИ РАИСИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги  ПФ-6063-сонли Фармони билан Турабов Баходир Тухтамишович Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Баҳодир Турабов 1972 йил Сурхондарё вилоятида туғилган.

1994 йил Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги, 2000 йил Банк-молия академиясини молия мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2007 йилда иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олган.

Б.Турабов 2011-2015 йилларда Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи, Бош бошқарма бошлиғи вазифасида меҳнат қилган.

2015-2017 йилларда “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Бош бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бош инспектори, шўъба мудири сифатида самарали меҳнат қилган.

2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида раис ўринбосари вазифасида ишлаган.

2019 йил сентябрдан тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

17 Сентябр 2020

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея